Агентлик фаолияти

   Агентлик фоалияти

“Ўзкоммунхизмат” агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 17 августдаги “Ўзбекистон “Ўзкоммунхизмат” агентлиги фаолиятини такомиллаштириш ва коммунал хўжалик корхоналарини молиявий соғломлаштириш чора – тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ – 445 – сон қарори асосидафаолият юритади.

   Ушбу қарор асосида унинг асосий вазифалари этиб, қуйидагилар белгиланган:

- коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, замонавий талабларга жавоб берадиган қонунчилик ва норматив – ҳуқуқий базани шакллантириш бўйича давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашиш, хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасида рақобат муҳитини яратишга кўмаклашиш;

- коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ягона техникавий сиёсатни ўтказиш, коммунал тармоқлар ва корхоналарни ривожлантириш, техник қайта жиҳозлаш ва модернизациялашга инвестицияларни, жумладан хорижий инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш, илғор замонавий технологиялар, машина ва ускуналарни тадбиқ этиш, сув ва иссиқлик энергеясини сотиш ҳамда истеъмол қилиш бўйича ҳисоблагичлар ва назорат асбоб – ускуналари билан жиҳозлаш;

- минтақалараро сув қувурлари фаолиятини мувофиқлаштириш, улардан самарали фойдаланиш, ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш, коммунал хўжалик тизимида тармоқлар ҳамда асбоб – ускуналарни капитал ва жорий таъмирлашни ташкил этиш;

- коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш.

   Қарорга асосан агентлик таркибига “Ўзкоммунўқувташкилотчи” маркази, агентлик объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси ва 5 та Минтақалараро сув қувуридан фойдаланиш бошқармалари киради.

   Булар:  “Туямўйин – Нукус” МСҚФБ, “Туямўйин – Ургенч” МСҚФБ, “Дамхўжа” МСҚФБ, Тошкент вилояти МСҚФБ ва Жиззах вилояти МСҚФБ.