Бош директор
Бош директор

Махкамов Илхам Рустамович

Ўзбекистон  «Ўзкоммунхизмат» агентлиги Бош директори

Телефон: 232-25-37, факс: 234-11-03

Фуқароларни қабул қилиш кунлари:  Душанба 11.00 – 13.00 гача

Электрон почта манзили:     info@uzkommunhizmat.uz  

Туғилган йили:  1979 йил,   Тошкент шаҳри

Миллати: Ўзбек

Маълумоти: Олий2003 й.Тошкент автомобиль йўллари  институти (кундузги)

                    2007 й. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши

                    Академиясини  тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодиёт, маркетинг, Бозор иқтисодиёти

                    асослари ва тамойиллари.

                    Оилали, уч нафар фарзанди бор.

 МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:

1997-2003 йй. - Тошкент автомобиль йўллари институти талабаси

1998-2004 йй. - Тошкент шаҳар ҳокимлиги бинолардан фойдаланиш департаменти ҳисобга олиш бўлимининг бош                                     мутахассиси, бўлим бошлиғи

2004-2005 йй. - Давлат унитар корхонаси “Сувсоз”  трестида  бош технолог ўринбосари

2005-2005 йй. - Тошкент шаҳар сув тармоқлари бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

2005-2005 йй. - Мирзо Улуғбек тумани сув тармоқлари бошқармасининг бош муҳандиси

2005-2006 йй. - Учтепа тумани сув тармоқлари бошқармаси бошлиғи

2006-2007 йй. - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси

                        тингловчси

2007-2007 йй. -  Учтепа тумани сув тармоқлари бошқармаси бошлиғи

2007-2008 йй. -  Давлат унитар корхонаси “Сувсоз” трести қошидаги “Тошкент сув таъминоти” Шўъба корхонаси                                    директори

2008-2009 йй. - Давлат унитар корхонаси “Сувсоз” трести бошқарувчисининг сув тақсимоти бўйича ўринбосари

2009-2011 йй. - Давлат унитар корхонаси “Сувсоз” трести бошқарувчисининг иқтисод масалалари бўйича ўринбосари

2011-2012 йй. - “Сувсоз” Давлат унитар корхонаси бош муҳандиси

2012-2014 йй. - “Сувсоз” Давлат унитар корхонаси бошқаувчиси

2014-2016 йй. - Тошкент шаҳар худудий коммунал фойдаланиш бирлашмаси директори

08.02.2016 й.  - 31.05.2016й.- “Ўзкоммунхизмат” Агентлиги Бош  директори ўринбосари

31.05.2016й.- ҳ.в.  -  “Ўзкоммунхизмат” агентлиги Бош директори

 ВАЗИФАЛАРИ:

Ўзбекистон “Ўзкоммунхизмат” агентлиги Бош директори  вазифалари:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ва бошқа актлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари асосида ишни олиб боради ва шунингдек Агентлик тўғрисидаги Низомнинг бажарилишини ташкиллаштиради;

Яккахокимлик асосида агентлик фаолиятига рахбарлик қилишни амалга оширади;

Агентлик ваколатига кирадиган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади ва агентликка юклатилган вазифа ва топшириқларнинг бажарилишига масъул;

Уз муовинларининг ваколатларини белгилайди, уларнинг орасидаги вазифаларни тақсимлайди, агентлик тизимидаги бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатларини, муовинларининг ва алоҳида бўлимларга рахбарлик қилувчи шахсларнинг жавобгарлик даражасини, шунингдек  тасарруфдаги корхоналарнинг фаолиятини белгилайди;

Агентлик тизимидаги ходимлар учун ижро этилиши мажбурий бўлган буйруқларни чиқаради ва кўрсатмалар беради;

Ходимлар жадвали ва марказий аппарат харажатлар сметасини тасдиқлайди, белгиланган умумий миқдор чегарасида агентлик марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритади;

белгиланган тартибда марказий аппарат тасарруф тузилмалари тўғрисидаги йўриқномани ва тасарруфдаги корхоналарнинг йўриқномаларини (низомларини) тасдиқлайди;

марказий аппарат ходимларини, тасарруфдаги корхоналар рахбарларини белгиланган тартибда лавозимга қўяди ва лавозимдан озод этади.

Қуйидагиларга раислик қилади:

Агентлик Фан-техника Кенгашига;

“Давлат тили тўғрисида”ги ва “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон республикаси қонунларининг агентликда бажарилиши бўйича Комиссияга;

“Ўзкоммунхизмат” агентлигининг минтақалар билан ўзаро фаолият юритиш, давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш, ташқи иқтисодий алоқалар ва коммунал хизмат соҳасида чет эл сармояларини реализация қилиш бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгашга;

“Ўзкоммунхизмат” агентлигининг аҳоли ва корхоналарни газ таъминоти бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгашга;

Ўзбекистон республикаси қонунларининг агентликда бажарилиши буйича Комиссияга;

Бош директор қонунчиликка мос равишда бошқа ваколатларини амалга оширади.

 

 

Ўзбекистон республикаси қонунларининг агентликда бажарилиши бўйича Комиссияга раислик килади.
Ўзбекистон республикаси қонунларининг агентликда бажарилиши бўйича Комиссияга раислик килади.