Шрифт о'лчами: A A A
Рангли Сайт: A A A A
Ишонч телефонлари:
(+998 71) 234-11-03
(+998 71) 234-91-46
Бош саҳифа > Янгиликлар > Ёш шахматчиларимизнинг дадил одимлари


Жанубий Африка Республикасининг Дурбан шаҳрида шахмат бўйича 8-18 ёшли ўғил-қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг еттинчи тур баҳслари якунланди. Мусобақада беш нафар иқтидорли шахматчимиз Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилмоқда.  Ўн ёшгача бўлган ўғил болалар баҳсида мағлубиятсиз дона сураётган шахмат бўйича жаҳон чемпиони Жавоҳир Синдоров ушбу турда россиялик Дмитрий Цой устидан ғалаба қозонди ва 6 очко билан пешқадамлар сафида бормоқда. Ушбу баҳсларда қатнашаётган яна бир вакилимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам совринли ўринга даъвогарлик қилмоқда. ФИДЕ устаси, шахмат бўйича жаҳон чемпиони Н.Абдусатторов германиялик Винсент Кеймер билан дуранг ўйнади ва очколари сонини 5,5 га етказди.  Саккизинчи турда Жавоҳир ҳиндистонлик Ниҳал Сарин билан баҳслашса, Нодирбек хитойлик Ифан Цуога қарши дона суради.  Ўн икки ёшгача ўғил болалар баҳсида Нодирбек Ёқуббоев ҳам ишончли ўйин намойиш этмоқда. У етти партиянинг бештасида ғалаба қозониб, биттасида дуранг натижа қайд этди ва 5,5 очко билан мусобақа жадвалида учинчи поғонани эгаллаб турибди. Ҳамюртимиз саккизинчи турда хитойлик Ченхи Жао билан баҳслашади. Ўн тўрт ёшгача ўғил болалар ўртасидаги мусобақада Темур Игонин турни ғалаба билан якунлади. Унда Темур АҚШ вакили Кармен Энжел Хернандесни мағлубиятга учратиб, жами 5 очкога эга бўлди.   Ўн олти ёшгача бўлган қизлар баҳсида қатнашаётган Баҳора Абдусатторова уч ғалаба ва уч дуранг билан 4,5 очко жамғарди. 

Б.Айтмуродов, ЎзА

2072 
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech