Шрифт о'лчами: A A A
Рангли Сайт: A A A A
Ишонч телефонлари:
(+998 71) 234-11-03
(+998 71) 234-91-46
Бош саҳифа > Янгиликлар > Қорақалпоғистонда 26,4 миллиард сўмлик “Қўнғирот-Мўйноқ” сув ўтказгичи қурилади


Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ тумани аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш чоралари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ўзбекистон раҳбари “Қўнғирот-Мўйноқ” сувни тақсимлаш тармоғига эга бўлган сув ўтказгичини қуриш бўйича лойиҳани амалга оширишни маъқуллади. Лойиҳа 2017 йилнинг 1 июль кунига қадар амалга оширилади. Лойиҳа қиймати 26,4 миллиард сўмга тенг.

Лойиҳа Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида “Ўзкоммунхизмат” томонидан кўзда тутилган 10,4 миллиард сўмлик марказлаштирилган инвестиция маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.  

Қорақалпоғистон давлат бюджети 5 миллиард сўм тақдим этса, «Ўзбекистон темир йўллари» - 5,0 млрд. сўм ва хайрия маблағлари – 6,0 миллиард сўмни ташкил этади.

Ўзбекистон Президенти инвестиция лойиҳасини амалга оширувчи қатнашчиларга солиқ ва божхона имтиёзларини тақдим этди.

Манба: kun.uz

159 
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech